Қизим ҳақида
11:31 / 27.05.2017 |
Савол |
2459
Ассалому алайкум! Қизим 6,5 ёшда, қўлтиғи тeрлаб, ҳидланади. Яқинда кўкраги ҳам оғриятганлигини айтди. Судургига қарши Конвулeкс ичади, шуни асоратими? Қайнонам билан яшаймиз, қизимни ҳар куни асабийлаштиришади ёки шунданми? Маслаҳат бeринг, илтимос
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ўт қопида тоши бўлмаса магнезия сулфат тузини 10 гр миқдорида (1 пачка) 50 мл сувда эритиб, ҳар куни 5 кун давомида кечки таомдан сўнг ичиринг. Шу кунлари Фаол кумир (Активированний уголь) 4 таблеткадан 3 махал (кунига 12татаблетка) ичиринг (овқатдан сўнг). Маҳаллий қўллаш учун ПАСТА ТЕЙМУРОВА олиб беринг, кунига 2-3 маҳал қўлтиқ ости чуқурчасига суртиб олсинлар. Ҳидланиш йўқолса, билингки, бу ошқозон-ичак тизимида яшаб келаётган паразитлардан. Демак, паразитолог шифокорга олиб бориш ва мақсадга мувофиқ даво ўтказиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!.