Ассалому алайкум! Ёшим 20 да. Турмушга чикмаганман. Катта хожатга чиққанимда орка авратимдан ёркин қизил рангдаги қон келди. Бу икки марта такрорланди. Қаттиқ куч ишлатмагандим. Қон ичимдан келди. Нима учун бундай бўлиши мумкин? Жавобингиз учун раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ин шаа Аллоҳ турмушга чиқасиз, аммо унга қадар гемарроидал варикозни даволаш лозим. Чунки турмушга чиққач, ҳомиладорлик бу томирларни янада зўриқтириши мумкин. Ичдан қон келишининг бир сабаби – тўғри ичак веналарининг кенгайиб, қонга тўлишидир. Ич қотиши ва кўп кучаниш, оғир юк кўтариш буни янада ривожига сабаб бўлади. Тезда проктолог шифокорга учраш ва муолажасини ўтказиш керак. Валлоҳу аълам!.