Ассалому алайкум! Бир куни мен ва дадам бир оғирроқ (2 киши кўтарса бўладиган) буюмни кўтаришда бироз иккиланиб турганимизда, дадам, "бор қўшнилардан бирини чақириб чиқ", дедилар. Мен бировдан бир нарса сўрашни қаттиқ ёмон кўрганим боис "дада, келинг, икковимиз кўтара қолайлик", деб ҳеч кимни чақирмадим. Охири дадам ўзлари қўшнини чақириб чиқдилар. Мен ичимда дадамга итоатсизлик қилиб гуноҳкор бўлиб қолмадиммикан, деб қўрқиб кетдим. Устоз мен нотўғри иш қилдимми? Ахир Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда бир гуруҳ саҳобаларнинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тавҳидга намозга ва ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамасликка байъат қилганлари келганку? Устоз мен ўша вазиятда нима иш қилишим керак эди?
– Ва алайкум ассалом! Отанинг айтганини қилиш керак эди. У кишидан узр сўранг. Валлоҳу аълам!