Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! Қизим вояга етган. Қайнонам: «Акамнинг набирасига берасизлар, мени кейинчалик ҳаммасига тилим ўтади, бирор нарса бўлса, ҳаммаси билан урушишга кучим етади», деяпти. Лекин хўжайним ва қизим хоҳламаяпти. Бу ҳолатда она розилиги муҳимми ёки қизнингми? Маслаҳат беринг. Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Истихора қилиб кўринглар. Шунга қараб ҳал қиласизлар. Бордию истихора яхши чиқмаса, қайнонангизга турмуш ўртоғингиз яхшилик билан тушунтирсинлар. Албатта, турмушга чиқишда қизнинг розилиги муҳим.
Ниятни яхши қилиш керак, ҳамма билан урушишни эмас, ёшларнинг бахтини ўйлаб иш қилиш лозим. Валлоҳу аълам