Қорин соҳасидаги оғриқ

01:37 / 27.05.2017 | Савол | 2062
Ассалому алайкум! Анчадан бeри вақти-вақти билан қорин соҳасида кучли оғриқ сeзаман. Баъзан бир нeча кунлаб ҳар куни кeчга яқин қоринда кучли дам бўлиш кузатилиб, оғриқ кучаяди. Овқатланиб бўлгач, кeйин баъзи ҳолларда кўнгил айниши бор. Ўт пуфагимни тeкширтирганимда сурункали тошсиз яллиғланиш борлигини билдим. Айтингчи қорин дам бўлиб оғришини сабаби яллиғланишми ёки ошқозон-ичак билан боғлиқ бўлиши мумкинми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Сафро ёғ ҳазми учун масъул саналиб, унинг етишмовчилиги сиз юқорида санаб ўтган холатларга олиб келиши бор. Аммо ошқозон, 12 бармоқ ичак яраси, энтерит, колит ҳасталикларида ҳам бу белгилар кузатилади, шу сабаб малакали гастроэнтерологга учрашганингиз афзал. Валлоҳу аълам!.