Ассалому алайкум! Яқинда ота-онам қаршилигимга қарамай қиммат нархдаги курткани сотиб олиб беришди. Менинг бундан кўнглим ғаш, чунки Пайғамбаримизнинг (с.а.в), саҳобаларнинг (р.а) ҳаётлари камтарона бўлган. Киймасдан эҳсон қилсам ота-онам ранжийдилар, айтингчи, биз исрофга йўл қўйдикми? Мен бу билан охиратимни оғирлаштирдимми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол пулдан бўлганининг монеълиги йўқ. Валлоҳу аълам!