Аллергия

01:37 / 27.05.2017 | Савол | 2209
Ассалому алайкум! Ўғлимнинг аллергияси бор. Аллергияси безовта қилганида нафас олиши қийинлашади (асосан кечаси). Уй шароитида табиий йўллар билан нафас йўлларини очиш имкони борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Аллергия сабаби аниқланиши даркор. Аксида Атопик астма ривожланиш хавфи жуда юқори. Болада аллергия уй ҳайвонлари жунига бўлса – улардан изоляция қилинади. Парранда патларига бўлса – пар ёстиқлар тутилмайди, уй чангига бўлса – шу тур аллергеннинг сусайтирилган дори воситаси орқали эмлаш зарур бўлади. Ўткир нафас етишмовчилигида уй шароитида ингаляцион глюкоортикоидлардан фойдаланиш мумкин (САЛЬБУТАМОЛ, БЕКЛАЗОН) каби. Республика Аллергология марказига болани албатта олиб боринг ва аллергенни аввал аниқлатинг, шундан кейингина самарали даво бўлади ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам!.