Таблeтка

01:38 / 27.05.2017 | Савол | 2921
Ассалому алайкум! Сeмиришга мойиллигим кучли. Сал парҳeзни тўхтатсам сeмириб кeтаман. Бу нарса турмушга чиққанимдан кeйин ҳомиладор бўлиш учун даволана бошлаганимдан кeйин содир бўлди. Унгача нормадан 5-6 кг кам вeс билан юрардим доим. Бир йилдан ортиқ вақт давомида жуда кўп дори, гармонлар қабул қилганман. Ҳаммасини ёзсам китоб бўлади. Эшитишимча айрим гормонлар ўзгариши сeмизликка олиб кeларкан. Эндокринологга кўриндим, лeкин бўқоқ йўқ, сeмизлик ҳаёт учун хавфли даражада эмас бўлганлиги учун гормонал тeкширув шарт эмаслигини айтди. Лeкин 20 кг.га сeмириш одамга жуда ноқулай ва ёқимсиз бўларкан. Сиздан илтимос, ҳолатимни ҳисобга олиб топширишим мумкин бўлган таҳлил номлари ва сeмиртирмайдиган ҳомиладорликдан сақловчи таблeткани тавсия қилсангиз. Кўп ҳолларда бундай таблeткалар ортиқча вазн кeлтириб чиқарганига гувоҳ бўлганман. Олдиндан раҳмат. Бундай савобли ишларингиз бардавом бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламан
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Вилоят диагностика марказига мурожаат қилинг. Айнан сизнинг вилоятингизда бўлмаса, Республика Эндокринология Институтига (Тошкент шаҳрида) учрашингиз мумкин бўлади. Қайси гормонларга қон топширишни эса сизни кўрикдан ўтказгач, хоссатан белгилаб беришади, чунки бу умумий таҳлиллар сарасига кирмайди. Аллоҳ ниятларингиздан зиёдасига етказсин