Шифо излаб

11:39 / 27.05.2017 | Савол | 2268
Ассалому алайкум! Гeморрой касаллигини олдини олиш учун нима қилиш кeрак? Грижа ва кўр ичак каби касалликларга чалинмаслик учун нима қилиш кeрак? Жавобингиз учун раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Кичик тосда жойлашган аъзолар мушакларини мустахкамлаш учун махсус Кегел машкларини бажариш керак.Энг аввало ич котишига йул куймаслик зарур. Гемарроидал веналарга зўриқишни йўқотиш лозим, яъни соатлаб стулга ёпишиб ўтирмаслик, ҳаддан зиёд оғир юк кўтармаслик, шунингдек кучанишга сабаб бўлувчи ишларни бажармай туриш керак бўлади. Чурраларга келсак, улар киндик, чов ва бошка айрим соҳаларда тонус пасайиб, мушак ҳамда боғламларда шалпайиш мавжуд бўлганида зўриқишлар туфайли пайдо бўлади. Демак, чиниқиш ва мушаклар тонусини ошириш максадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!.