Шифокор маслаҳати
11:39 / 27.05.2017 |
Савол |
2090
Ассалому алайкум! Мен бир неча бор шифокор ҳузирига қатнадим, натижа бўлмади. Фарзандли бўлишни хоҳлайман! Маслаҳат беринг, нима килай?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Шууро сурасининг 49-50 оятларида: «Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У зот хоҳлаган нарсасини яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни жуфтлаб — ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У зот ўта билувчи ва ўта қодирдир», -дея марҳамат қилади. Мўмин кишида Аллоҳнинг бу ояти каримасига ҳақиқий таслимот бўлсагина унинг қалбида ҳам ҳақиқий таскинот пайдо бўлади! Шундагина шифокор ҳузурига неча маротаба борганини санамай, имкон қадар ўзига боғлиқ сабабларни – тадбирларни Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда адо этаверади. Ноумид бўлманг, тажрибамизда 15 йиллаб бепуштликдан сўнг фарзанд кўриш холлари кузатилган, сизга Аллоҳдан нима хайрли бўлса ўшани беришини сўрайман. Валлоҳу аълам!.