Никоҳ ҳақида

10:24 / 05.10.2021 | Zilola | 423
Ассалому алайкум! Дугонам эри билан ЗАГС орқали ажрашган эди, лекин жавобини бермаган. Сўнг эри бошқага уйланиб ажрашди ва дугонам билан яна топишиб олишди. Дугонам ота-оналари билан яшайдилар, эрларига никоҳ ўқитиб олайлик, десалар, "жавобингни бермаганман", дебдилар. Ҳозирда дугонам ҳомиладорлар, эрлари ишлагани Россияга кетдилар. Бошлари қотган никоҳ ўқиттириб олишлари керакмиди?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушмаган ва талоқни ният қилинмаган бўлса қайта никоҳ ўқитилмайди. Валлоҳу аълам!