Шифокор маслаҳати

11:40 / 27.05.2017 | Савол | 2248
Ассалому алайкум! Мeн ҳозир Россияда ишлайман, ишимиз бироз оғирроқ бўлгани учун тўйиб ухлаёлмайман, бир суткада кўпи билан бeш, бeш ярим соат ухлайман. Бир кунда камида нeча соат ухлаш кeрак? Ишим оғир бўлгани учун тeз-тeз чарчайман, танамга қувват бўлиши учун ва касалликка чалинмаслик учун қандай таом ва маҳсулотларни истeъмол қилай?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Чақалоқлар 18-20 соатгача, 3 ёшгача болалар 10-12 соатгача, 14 ёшдан сўнг 8 соат, 25-40 ёш орасида 6-8 соат, 50 ёшдан ошгач 8 соат, 60-80 ёш орасида 8-10 соат атрофида уйқу меъёр саналади. Инсон ёши ортгани сайин яна янгидан «чақалоқ» бўла бошлайдилар ва табиийки, уйқу вақти узайиб боради. Уйқу МЕЛАТОНИН моддаси иштирокида назорат қилинади. Ҳаддан зиёд толиқтирувчи меҳнат унинг миқдорини кескин камайтириб юборади. Бунда МЕЛАКСЕН 1,5-3 мг миқдорида уйқудан 20 дақиқа аввал қабул қилиш яхши самара беради. Бу уйқу дориси эмас ва унга кўникиб қолиш ҳавфи йўқ. Россия иқлими совуқ ва нам бўлгани боис, ватандошларимиз бунинг акси ила таомланганлари маъқул, яъни иссиқ – қуруқ мизожли маҳсулотлар тановули даркор бўлади. (Қуруқ меваларимиздан: Туршак, хаштак, қовун, тут, анжир, шафтоли қоқилари, барча турдаги ёнғоқлар, магиз, узум ва тут шиннилари, зираворлар. Новвот, асал, ҳолвалар. Қази-қарта, от гўшти, тухумни таом тайёрлашда ишлатиш лозим бўлади. Имкон қадар заҳдан сақланишга уриниш лозим. Мусофир юртдошларимизни Аллоҳ ҳамиша паноҳида асрасин! Валлоҳу аълам!.