Касал бўлса ота уйига олиб бориб қўйиш керакми?

10:20 / 05.10.2021 | Хает | 421
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга тўрт йил бўлди. Афсуски деярли ота уйидаман. Ҳомиладор пайтларим, туғруқдан кейинги кунлар, фарзандларим, ўзим касал бўлсам қиз уйимга олиб бориб қўйиш қанчалик тўғри? Менга бундай ҳолат ёқмайди. Оилам бузилиш арафасида, мен эса сақлаб қолишни жудаям истайман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу нотўғри иш. Сизни ва фарзандингизни шифокорга эрингиз кўрсатиши керак, бемор вақтингизда уйидан чиқариб юбормаслиги керак. Катталар аралашиб насиҳат қилишсин. Валлоҳу аълам!