Гепатит Б

11:41 / 27.05.2017 | Савол | 2237
Ассалому алайкум! Хурматли сайт ходимлари, 2009 йил 1-фарзандимга ҳомиладор бўлганимда менга гепатит Б ташхиси қўйилган эди. 2016 йилда таҳлилллар яна шу натижани кўрсатди. Фарзанд тарбияси билан бўлиб даволана олмадим. Қандай даволансам бўлади? Кимга мурожаат қилай? Мен Россияда яшайман. Бу хавфли эмасми? Баъзида эмизикли бўлганим учун кўпроқ ейишимга тўғри келади. Кейин жигаримда оғриқ сезаман, нима қилай? Олдиндан раҳмат!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Турар жойингиздаги поликлиникадан Вирусология НИИга йўлланма олинг ва ўша ерда вирус фаоллик даражасини аниқлаш учун ПЦР таҳлилига қон топширинг. Гепатолог-вирусолог буюрган препаратни давомли қабул қилиб боринг ва динамикадаги ўзгаришни қайта текширтиринг.Одатда жигар оғримайди. У оғриқ чақириши учун ҳаддан зиёд катталашиб кетиб, Глиссон кампуласини чўзиб юбориши керак бўлади. Сиздаги ҳолат – спазм, ўт қопида сафро димланиши туфайли келиб чиққанлиги эҳтимоли юқори. Комил шифо берсин! Валлоҳу аълам!.