Номаҳрам беморлар тўғрисида

Ассалому алайкум! Ҳозирда биз бошлаган иш Ўзбекистон Республикасида ҳозирча ягона, Костоправ (ударни техника) Юрий Репин методи бўйича, яъни умуртқа соҳасида сиқиб қолган нервлар, қон томирлар ва қийшиқ ўсаётган умуртқа поғонасини тўғирлаш бўйича муоалажа ўтказаман. Номаҳрам бемор аёл ёки қиз ёнимизга келади, шифосини ҳамма жойдан қидиради ва охири операция қилиш керак, деганда Аллоҳнинг изми билан бизни сабабчи қилиб дардларига операциясиз ва ҳеч қандай уколларсиз даво топади. Лекин бизга саволлар бўлмоқда, яъни аёл бемор кўришингиз жоизми? Соғлиғига жиддий шикаст етиб турган пайт!

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сиздан бошқа бу борада аёл мутахассис топилмаса, номаҳрам аёл беморларни муолажа қилишингиз жоиз. Шарти ёнларида маҳрамлари бўлсин. Валлоҳу аълам!