Ассалому алайкум! 2-3хафта олдин бувижоним ўтиб қолдилар. Жанозанинг иккинчи куни аммаларим бувимнинг нарсаларини (кийимларини, рўмолларини, пайпоқларини ...) бўлишишди. Бувининг нарсаларидан невараларга ҳам бериладими? Бувининг 5 та келини бор эди, уларгачи бериладими? Нарсалар нечча кун ичида бўлиниши керак?
– Ва алайкум ассалом! Меросни тезроқ тақсимлаш лозим. Маййитнинг фарзандлари бўлса, набиралари мерос олмайди. Келинларга мерос берилмайди. Меросхўрлар ўз улушларидан илиниб уларга беришлари жоиз. Валлоҳу аълам!