Таҳорат

09:12 / 08.10.2021 | Диёра Нурмухамедова | 437
Ассалому алайкум! Таҳорат қилаётганда кийим кийиб қилиш кераклигини катталардан зшитганман. Агар кўйлакда бўлсанг ҳам лозим кийиб, кейин таҳоратни бошлагин, дийишади. Саволим шуки чўмилиб бўлиб дарров кийим ҳолатида бўлмай ҳам таҳорат қилса бўладими? Ёки албатта кийимда бўлиши керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Чўмилиш, яъни ғусл таҳоратга ўтади. Таҳоратда тўлиқ кийиниш шарт эмас. Валлоҳу аълам!