Ассалому алайкум!
Намоз борасида баъзи кичик саволлар
1. Намозда ниятдан кейинги такбирдан бошқа ҳеч бир “Аллоҳу Акбар” биров эшитадиган даражада айтилмайдими?
2. “Самияллоҳу лиман ҳамидах ва Роббана лакал ҳамдни” овоз чиқариб айтиш керак экан. Беҳосдан овоз чиқармай, ўзим эшитадиган даражада айтсам зарари йўқми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
1. Имом жаҳрий айтади. Якка намозхон махфий айтади.
2. Жаҳрий айтиш, овозини кўпчиликка эшиттириб талаффуз қилишдир. Махфий айтиш эса ўша талаффузни ўзи эшитиши, бошқаларга эшиттирмаслигидир. Ёнидаги кишига бироз эшитилиши мумкин. Ўзингизга эшитилса, кифоя ва албатта талаффуз қилиш шарт. Талаффуз қилинмаса, овоз чиқмаса, у ичида айтган ҳисобланиб, ибодат учун дуруст эмас. Валлоҳу аълам