Ассалому алайкум! Фарз намозларнинг қазоси ўқилмагунича нафл намоз қабул бўлмайди, деб ўқидим. Бунда шу куннинг фарз намозлари айтилганми, ёки йиллар давомида қазо қилинган намозларими? Кечаги фарз намозни қазоси ўқилмаган бўлса бугунги нафл намоз қабул бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Фарзни ўқилмагунича нафл намоз қабул бўлмайди, деган гап йўқ. Балки фарздан қазолар бўлса, нафл ўқишдан аввал ўша қарзларини адо этиш лозим, чунки фарзнинг талаби кучлидир. Валлоҳу аълам!