Бефарзандликда даволаниш

06:57 / 10.10.2021 | Xadicha | 390
Ассалому алайкум! Сўрамоқчи бўлган саволим ноўрин бўлса узр сўрайман. Бефарзанд оилалар иложи борича шифокорга кўриниб даволанишлари, агар фойда бўлмаса бошқа малакалироқ шифокорга яна даволаниш учун боришлари қанчалик маъқул, яъни сўрамоқчи бўлганим инсон ўз тақдиридаги нарсага эришади. Бизга келиши керак бўлган нарсага ҳалол ва ҳаром йўллар билан етишимиз мумкинлиги ҳақида ўқиганим бор. Ҳозирда фарзандсизман ва бир неча дўхтирларга бориб тавсияларини олиб даволаниб кўрдим, ўзим ҳам ёш шифокор бўлганим ва бир мунча тушунганим учун мендаги шу муаммони ҳал қилсак, даволаниб шу муаммони бартараф қилсам фарзандли бўламан, деб ўйлайман, лекин ҳали натижа бўлмади. Балки тақдиримда бунданам кўпроқ фарзандсизлик ёзилгандир, шунча ҳаракат қилганим билан барибир ўша пайтда фарзандли бўламанми, шуларга жавоб тополмаяпман. Бундай пайтда қўлдан келганча ҳаракат қилиш керакми ёки Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиб кутиш керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаракат қилиб даво излашингиз ҳам тақдир. Ҳеч нарса Аллоҳнинг тақдиридан ташқарида бўлмайди. Валлоҳу аълам!