Эр хотинига қизиқмаса

06:48 / 10.10.2021 | Sᴀᴍᴀʀɪᴅᴅɪɴ | 525
Ассалому алайкум! Менинг синфдошимни унинг қаршилигига қарамасдан турмушга беришяпти. Лекин бўлажак куёв эса келинга умуман қизиқмайди. Қиз уйдагиларига бекор қилинглар, илтимос, деса, энди кеч, ҳамма нарса тайёр дейишибди. Қизнинг ўзи уйдагиларига умуман тушунтира олмаётган экан. Куёв ҳозирдан қизга қўпол муомалада, менсимай жеркиб бераркан. Шу ҳолатда қиз қандай йўл тутсин? Тақдирга тан берсинми?!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тан бермасин. Тегмасин. Тайёр бўлган нарсалар қизнинг бахтидан кўра муҳимроқ эмас. Валлоҳу аълам!