Мерос

18:13 / 10.10.2021 | Dildora | 470
Ассалому алайкум! Яқин кунларда қайним оиласи ва қайнона қайнотам билан алоҳида янги қурган участкасига чиқиб кетишади. Турмуш ўртоғимнинг амакилари (қайнотамнинг акалари) бу уйда барибир укангни ҳам ҳаққи бўлади, ярми унга тегишли деб эайтибдилар. Шу гаплари тўғрими? Улар оилада иккита фарзанд ҳўжайиним ва укалари. Ҳовлини ярмини укаларига беришимиз керакми? Ёки қайнотам бу уйни катта ўғлимга қолдираман десалар бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уйга ким пул сарфлаган бўлса ўшаники бўлади. Ўзидан ўзи ярми кимгадир ўтиб қолмайди. Ёки уй эгаси кимга берса, ўшаники бўлади. Валлоҳу аълам!