Моида сурасининг 51-ояти

06:49 / 13.10.2021 | Maftunaxon Yoqubxojayeva | 475
Ассалому алайкум! Моида сурасининг 51-оятида яҳудий ва насронийлар билан дўстлашманглар, дейилган экан, тафсирни ҳам ўқиб кўрдим, дўстлашманглар, деб қатъий айтилган. Менинг бир неча насроний ва буддавий дугоналарим бор, улар билан дўст тутиниш билан уларнинг қавмидан бўлиб қоламанми? Ахир ислом тинчлик ва дўстлик дини-ку.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Улардан зарари тегмайдиганларга инсоний муносабатда бўлиш, яхшилик қилишга чорланган. Аммо дўстлик нозик масала. Эътиқод турли бўлганида дўстликнинг шартлари юзага чиқмай қолади. Валлоҳу аълам!