Маҳр

06:38 / 13.10.2021 | Munisa | 342
Ассалому алайкум! Қиз болага маҳр сифатида уй берилса (келин бўлиб кирадиган уйи эмас, алоҳида кўп қаватли уйдан олиб келиннинг номига ўтқазиб берилса) ва келажакда шу уйда яшашмоқчи бўлганида аёл рози бўлса ҳам эри маҳрга берилган уйда яшамайман деса тўғрими? Яъни маҳр хотиннинг мулки эри ундан ҳеч қанақасига фойдалана олмайдими? Аллоҳ ўзи сизлардан рози бўлсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу уй унинг мулки. У изн берса, эри унда яшаши жоиз. Эр ҳам истаса ўша ерда яшасин, истамаса бошқа ерда. Валлоҳу аълам!