Дилозорлик, бировнинг ҳаққи

22:18 / 14.10.2021 | Oysha | 419
Ассалому алайкум! Ақоид илмига оид китобларда айтилишича, гуноҳлар Аллоҳ бн банданинг орасида ва банда бн банданинг орасида бўлар экан. Банда бн банданинг орасида гуноҳлар тушунишимча мол ҳаққи жон ҳаққи дилозорликлардир. Қарз олсак моддий буюм олсак уни қайтармасак охиратда сўраламиз. Лекин билиб билмай кимдурнинг дилига заррача бўлса ҳам озор бериб қўйсак охиратда сўралмаслигимиз учун нима қилишимиз лозим? Ахир узр сўрасак ҳам чин дилдан кечирмасачи, қалбида қандайдир ҳафагарчилик қолаверсачи, биз чин дилдан афсусда бўлсак ҳам? Кн олдинлари кимларга озор берганмиз булар эсдан чиқиб кетади йиллар ўтиб
Энди ҳозирда яқинларимизга билиб билмай дилини оғритган вақтларимиз бўлган бўлса деб узрини умумий қилиб чин дилдан сўрасак улар бизга ҳаққимизни ҳалол этдик сизга дея жавоб айтишса, охиратдаги ҳисоб китоб нима бўлади? Жавоб учун олдиндан рахмат Аллоҳ сизни мукофотласин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муҳими узр сўрашингиз. Обрўсини тўккан бўлсангиз, қайта тиклаб қўйишингиз, қоралаган бўлсангиз, оқлаб қўйишингиз. Валлоҳу аълам!