Ассалому алайкум! Ассалау Алайкум! Аёлим жуда ҳам кўп ёлғон гапиришидан тўхтамаяпти, жуда кўп маърузалар қилдим, мп3 маърузаларни ҳам тинглаттирдим, Қуръондан оятлар ва ҳадислардан далил қилиб кўрсатиб, ўқиб бердим. Аммо ҳеч қандай фойдаси йўқ, гўёки ҳеч нарса билмаган, эшитмагандек ёлғонларни ишлатаверади. Умуман аёли ёлғончилик қилаверса, эр талоқ беришга ҳақлими. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Талоқ бергандан кўра сабр қилганингиз, Аллоҳдан сўраб бу ҳолатни ислоҳ қилишга ҳаракат қилганингиз афзал. Яна аёлингизнинг ҳолатига қаранг, ёлғон гапириш одатий ҳолга айланиб, бундан ўзи заррача хижолат бўлмайдиган бўлса ва бу кўп зарарларга сабаб бўлётган бўлса, яна ўзингиз биласиз. Истихора қилиб кўринг. Аллоҳ инсоф берсин, ислоҳ қилсин!.