Ассалому алайкум! "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ким тонг оттирганда уч марта" Аъузубиллаҳис самийъил алийм минаш шайтонир рожийм" деб туриб, "Ҳашр" сураси охиридан уч оятни тиловат қилса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Улар унга кеч киргунча саловот айтадилар. Агар у ўша куни ўлса шаҳид ҳолида ўлади" мана шу ҳадис саҳиҳми? Агар саҳиҳ бўлса бу ерда уч марта истиъоза айтиб, ҳадисдаги оятларни бир марта ўқиладими ёки уч марта ўқиш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ. Бир марта. Валлоҳу аълам!