Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон устозим, яқинда тўйим. Менинг саволим шуки, мен аёл кишининг эри олдидаги вазифаларини қандай муомала қилишни, қандай қилиб эрни рози қилиш, шулар ҳақида сиздан маслаҳат олишни ният қилдим. Иншааллоҳ сиздек устозам маслаҳати туфайли Аллоҳ розилигига етишсам. Сизни кўролмасам ҳам сиз билан шу хат орқали гаплашаиб маслаҳатингизни оляпман. Лекин жудаям сиз билан кўришишни сиз билан суҳбат қуришни жудаям хоҳлардим. Иншааллоҳ, Аллоҳ кўришишликни насиб этсин. Маслаҳитингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин. Бахтимизга доимо соғ-саломат бўлинг устоз.
– Ва алайкум ассалом! Бу ер саволларга тезкор жавоб беришга мўлжал қилинган. Сиз сўраётган нарса анча кенг мавзу. Бахтиёр оила, Ижтимоий одоблар китобларини ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!