Қарз

02:41 / 15.10.2021 | Madina | 314
Ассалому алайкум! Битта қариндошимиздан 1 йил аввал 1 ойда қайтариш шарти билан қарз олган эдик, лекин ҳозир қўлимизда унча маблағимиз бўлмаганлиги сабаб фақатгина яримини қайтара олдик. Лекин қарз берган қариндошимиз тушунишни хоҳламади ва жаҳл қилиб «қарзни қиёматга қолдирдим, қиёматда оламан», деди. Шу пулни у инсонга берсак, у олмаса, уни номидан эҳсон қилиб юборсак, қарздан қутулган ҳисобланамизми ёки у инсонни розилиги муҳимми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайтарганда олмаса ўзи билади. Имкон қадар қайтаришга ҳаракат қилиш лозим. Ҳеч олмаса, садақа қилиб юборилади. Валлоҳу аълам!