Ўғил кўриш дуоси

11:49 / 27.05.2017 | Савол | 14192
Ассалому алайкум! “Соффаат” дуосини ўғил кўрмоқчи бўлганлар ўқиса тўғрими? Дуони ҳомиладор фарз намозлари сўнгида ўқиш билан кифояланса бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!

http://savollar.islom.uz/savol/22660
http://savollar.islom.uz/savol/92263
Аллоҳ таоло “Соффаат” сурасида марҳамат қилади:
رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ۝ فَبَشَّرْنَاهُ بِغُلَامٍ حَلِيمٍ ۝
Роббим, менга солиҳлардан ҳадя эт», – деди.
Бас, унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.
Ёши бир жойга бориб қолган, бегона юртларда муҳожир бўлиб юрган бефарзанд одам учун жуда буюк бир хушхабар эди бу. Узоқ давом этган фарзандсизликдан кейин фарзандли бўлиш қанчалик бахт! Узоқ давом этган фарзандсизликдан сўнг, айниқса, ўғиллик бўлиш қанчалик бахт! У ўғилнинг ҳалим бўлиши эса янада улуғ бахт эди! Бу фарзанд Исмоил эди!(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!.