Ассалому алайкум! Бир домла айтдики, қазо номозларни аввалгиларини фақат фарзи ўқилади. Шу бугунги намозлардан бирортаси қазо бўлган бўлса уни суннати ҳам ўқилади, деди. Тўғрими шу маълумот? Мен қачонги қазо номоз бўлса ҳам фақат фарзи ўқилади, деб юрардим.
– Ва алайкум ассалом! Қазоларнинг фақат фарзи ўқилади. Шунингдек витрнинг ҳам қазоси ўқилади. Валлоҳу аълам!