Маслаҳат беринг

03:34 / 14.03.2017 | Савол | 1162
Ассалому алайкум! Тиббиёт талабасиман. Алҳамдулиллаҳ, ҳижобдаман. Келажакда аёллар проктологи бўлиш ниятим бор. Онамнинг фикрларича, келажакда аёлми, эркакми танлаб ўтирмай қабул қилиш шарт экан. Маслаҳат беринг илтимос!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Албатта аёл шифокорлар аёлларни, эркак шифокорлар эркакларни даволаши керак. Шариатимизда зарурат юзасидан эркак шифокор аёл беморга қарашига ёки аксига рухсат берилган. Валлоҳу аълам!.