Илтимос, тезроқ жавоб беринг

02:34 / 16.10.2021 | Fotima | 440
Ассалому алайкум!.Мен бир қарорга келишга жуда қийналяпман, менга маслаҳат беринг илтимос. Мен Исломга алоқадор илмларни мукаммал ўрганишни жуда хоҳлайман, шунинг учун мадрасага, кейинчалик Ислом институтига топширмоқчиман, лекин шифокор бўлишни ҳам жуда хоҳлайман. Истихора қилдим, нимагадир бирини танлашга қийналяпман, қалбимдан иккаласи ҳам совумаяпти. Агар шифокор бўлсам ақийда, Қуръон, тажвид, тафсир, фиқҳ, ҳадис ва ҳаказо фанларни мукаммал ўргана оламанми? Ёки мукаммал ўрганишим учун мадрасага топшира қолайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мен сизнинг ҳолатингизни билмай туриб маслаҳат бера олмайман. Оз оз давомий қилиб иккисини олиб кетсангиз ҳам бўлади. Бу ўзингизга боғлиқ. Ҳар бир соҳани устоз билан ўрганишг керак албатта. Валлоҳу аълам!