Ассалому алайкум! Устоз, мени бир савол жуда қийнайди. Нима учун биз гуноҳ қилаверамиз, қилаверамиз-у Аллоҳ бизларга тўхтамасдан яхшилик қилаверади. Масалан қилган гуноҳларимни эсласам ўз-ўзимни қаттиқ жазолагим, калтаклагим келади, ўзимдан хафа бўлиб кетаман. Лекин бирор нарсага ҳожатим бўлса Аллоҳ дарров ижобат қилади. Нега шундай? Нима учун? Яқинда бир танишимнинг дилини оғритиб қўйдим. Лекин Аллоҳ менга неъматлрини беришда давом этяпти. Бу мен учун дахшатли ҳолат. Нима учун бу Зот бунчалик меҳрибон? Нима учун бизга яъни менга ўхшаган қабиҳ инсонларни итдек азоблаб қийнамайди. Ва яна камига дилимизда бирор истак бўлса дарров амалга оширади. Бунданда қўрқинчли ҳолат борми? Ичимдаги овоз бу қилмишларингни жазосини қиёмат куни жаҳаннамда оласан деётгандек...
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг ишлари ҳақида нега деб сўралмайди. Валлоҳу аълам!