Ассалому алейкум! Биз бобо буви билан турамиз. Дадам оилада катта фарзандлар. Дадам 15 йилдан бери чет элда ишлайдилар. Бобом келадиган пулларни ҳаммага сарфлайдилар. Аммамни уйини битқазадилар, углини контрктини тулайдилар, амакимни болларига сарфлайдилар. Лекин биз иатаган нарсамизни еёлмаймиз, базида нонимоз юқ , базида бошқа нарса. Овқат есак ҳам куп еяпсан дейишади. Бирор жойда меҳнат булса дарров бизни олиб кетишади. Идишиҳача ювиб келамиз. Онам катта келинлар лекин келинойимникига борсак онам қиладилар ҳамма ишни. Узи уларникига ойда 1 маротаба борилади. Қолган пайт ҳаммалари бизникига келишади. Уларникига борсак бирор жойга кетсалар ҳам ҳеч ким индамайди. Амаким ҳам отамни олдига 4 йил олдин кетдилар. Лекин улар пулларини тийин тийинигача ҳисоблаб берадилар. Келинойим ҳам мерос уйимизда ота оналари билан турадилар. Биз кичик хато қилсак ҳам куриниб кетади. Лекин улар уйимизга опа укалари жиянларини чақириб яшасалар ҳам индашмайди. Онам шунақанги бувимдан қурқадиларки, бирор нимага улгирмасак қалтираб мазалари қочади. Бобомга уни олиб беринг десак пул юқ дейдилар. Лекин отамни пулларини ҳаммага сарфлайдилар. Уйимизга совчилар келяпти. Лекин на бизни уйимиз битган, на туйга шароитимиз бор. Отам ҳали ҳам чет элда қора меҳнат қилиб пул топадилар. Доим отамга ва уларни сабр қилиб кутаётган онамга раҳмим келади. Дуоларимда доим уларга яхшиликларни сурайман
– Ва алайкум ассалом! Бу нотўғри. Отангизнинг асосий нафақа сарфлайдиган жиҳати сизлар ва онангиз. Отангиз бу ҳолатларга чек қўймаса, қиёматда жавобгар бўлади. Валлоҳу аълам!