Қиз боланинг кўчага чиқиши

16:59 / 20.10.2021 | Мукаддасхон | 420
Ассалому алайкум! Қиз бола ва умуман аёл зоти учун энг яхши тақво бу унинг уйида ўтириб ва зарур бўлмаган холларда кўчага чиқмаслиги эканини билдим. Мен Халқаро журналистика факультети талабасиман ва шунда ўқиш учун кўчага чиқишлигим мумкинми ва бу касбда кўп омманинг назарида бўлинади, турли хил чиқишлар ва интервьюлар бўлади. Ўзим иложи борича Аллоҳга тақво қилишга ҳаракат қиламан, кўчага чиққанда иффатимни сақлашга ҳаракат қиламан. Умуман олганда, бу касб эгаси бўлишлик бир муслима учун қанчалик тўғри ва бу орқали қанчалик даражада динимга хизмат қила оламан?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда матлуб бўлгани авратларингизни тўсишингиз, фитнага сабаб бўлмаслигингиз, дин учун халқ учун манфаатли хизматларни тақдим қилишингиз. Шу шартлар билан касбингиз бўйича ишлашингиз мумкин. Бундан ортиғи тақвога боғлиқ. Кўнглингиз бундан тўлмаса бу касбни қилмаслигингиз керак. Валлоҳу аълам!