Ассалому алайкум! Эрим намозларини кўп қазо қиляптилар, шу сабаб кўп келишмовчиликлар жанжал келиб чиқяпти. Бошқа вақтда муносабатимиз яхши, нима қилишни билмаяпман, эримни гуноҳ қилишини хоҳламайман. У эса буни тушунмайди, ақл ўргатишга йўяди. Нима қилай, илтимос маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Сиз унинг қилмишларига жавобгармассиз. Бунинг учун жанжал чиқарманг. У ўз ишига ўзи масъул. Валлоҳу аълам!