Ароқ

08:28 / 20.10.2021 | Maxliyo | 407
Ассалому алайкум! Эрим намоз ўқисалар ҳам, ароқ ҳаромлигини билсалар ҳам ароқ ичиладиган давралардан қолмайдилар, тўйимиздан олдин ароқ очмаймиз деб тўйдан кейин 1-2 дўстлари келса, уларга ароқ очиб беради. Ўзи ичмаса ҳам неча марта айтганман сиз ҳам ичган гуноҳини оласиз, деб, барибир гап тушинтира олмаяпман. Бу бўлаётган ишда мен ҳам гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлмайсиз.  Валлоҳу аълам!