Таҳорат

21:49 / 20.10.2021 | Nargiza | 474
Ассалому алайкум! Киприкка туш қўйса таҳорат ўтказадими? Сурма қўйилган бўлса таҳорат пайти тўлиқ ювиб ташлаш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тушнинг хусусиятига боғлиқ. Киприкка сув текказмайдиган даражада қоплайдиган бўлса таҳорат дуруст бўлмайди. Сурмада ундай эмас. Валлоҳу аълам!