Хатми Қуръон

19:59 / 20.10.2021 | Shaxnoza | 468
Ассалому алайкум! Биз тамонларда хатм Қуръонни 5-6 киши бўлишиб ҳамма ўз уйида ўқийди ва жамлаб бир одамга берилади. Яъни кимни ўтган инсони бўлса ўша инсон учун ўқиб берилади, бу вақтни Қуръон ўқиш билан ўтказиш учун яхши эди, аммо мумкин эмаслиги хақида эшитдим. Лекин хамма хар хил тушунтирди. Устозим: "Бўлмайди! Қуръонни кимдир учун ўқиб берилмайди", деди. Бошқаси "бўлаверади", деди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуръон Аллоҳ учун, савоб умидида ўқилади. Сиз айтган шаклда хатм қилиш жоиз. Ўлганлар учун ўқилмайди. Аммо ўқиб бўлгандан кейин савобидан ўтганлар учун аташ жоиз. Валлоҳу аълам!