Жаннатда Пайғамбаримиздан умидвор бўлиш

03:22 / 21.10.2021 | Fotima | 533
Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғимдан кўп маротаба гул беришларини кутганман, жудаям хоҳлайман. Лекин улар бермаганлар, кейин ман Иншааллоҳ Жаннатда Расулуллоҳдан гуллар олиш насиб қилсин, деб ният қилиб, шунга яраша ибодат қиламан, деб ўйладим. Шу тўғрими ёки мен аёл киши бўлиб туриб Пайғамбаримиздан гул беришларини хоҳлашим ножоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан ҳавзи кавсардан ичишни сўранг, шуниси тўғри бўлади. Бу бутун умматнинг орзуси. Валлоҳу аълам!