Эмикдошлик

22:56 / 20.10.2021 | Feruza_fnf | 364
Ассалому алайкум! Мен ўғил фарзандимни дунёга келтирганимда сутим кўплиги сабабли туғруқхонадаги 2 та гўдакларни дўхтирлар айтгани сабабли эмизгандим. Бу вақтда эмикдошлик деган нарсани тушунмасдим. Эмизган гўдакларимни жинсини ҳам ота онасини ҳам билмайман. Вақти келиб ўша гўдаклардан бирортаси билан фарзандим никоҳ қурадиган бўлса ёки гўдакларнинг синглиси билан оила қурадиган бўлса гуноҳга қоламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша гўдаклар сизга ўғил ёки қиз бўлади. Улар билан сизнинг фарзандларингиз турмуш қура олмайди. Аммо уларнинг сингил ёки укалари фарзандларингиз билан никоҳланиши мумкин. Валлоҳу аълам!