Ассалому алайкум! Бир аёл намоз ўқиётканида ҳар рукуъ ва саждадан олдин қулок қоқганини кўрдим. Бу қанчалар тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабда фақат намозга кириш такбирида қўл кўтаради. Аёллар қулоққача эмас, елкаларигача кўтаришади. У аёл бошқа мазҳабда бўлиши ёки умуман мазҳабсиз бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!