Намоз ва чақалоқ

17:09 / 21.10.2021 | Раъно | 682
Ассалому алайкум! Эмизикли, 4 ойлик болам бор. Шомгача уйда бир ўзим бўламан, қараб турадиган одам йўқ. Ўзини ётқизиб қўйсам, тез йиғлайди. Намоз ўқиётган вақтимда жойнамоз ёнига, ўнг тарафимга ётқизиб қўяман ва телефонимдан Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва Аллоҳнинг 99 исмлари айтилган нашида қўйиб қўяман. Шуни эшитиб жим ётиб туради ёнимда. Саждага борганимда қўлларим боламга тегади. Баъзида кўзим боламга тушиб қолади. Шу пайтлар баъзида хаёлим чалғийди, боламни бошқа хонага йиғлатиб қўйиб, намоз ўқисам ҳам барибир хаёлим чалғийди. Саволим шуки, 1) Нашида қўйилган ҳолда ва болам ёнимда ётган ҳолда намоз ўқишим жоизми? 2) Болам йиғламасдан, ёнимда жим ётиб туриши учун овозимни чиқариб намоз ўқисам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз.

Аёл киши намозда овозини бошқаларга эшитиладиган қилиб чиқариши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!