Ҳайз

03:50 / 25.10.2021 | Alice's diary | 507
Ассалому алайкум! Хар ойда 1 ҳафта ҳайз кўраман. Шу 1 ҳафта ичида намоз ҳам, Қурьон хам ўқимаганим боис, намоз ўқишга эриниб қоламан. Бундай бўлмаслиги учун ҳайз даврида нималар қилишимни маслаҳат берасиз? Олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Зикрларни кўпайтириш, китоблар ўқим, маърузалар тинглаб туриш лозим. Валлоҳу аълам!