Ассалому алайкум! Ислом динида турмуш қурмай ўтишнинг ҳукми қандай? Турмуш қуриш керак, ёлғизлик фақат Аллоҳга хос деган гапларни кўп эшитганман. Аммо менталитет ёки халқнинг урф-одатларига кўра эмас, айнан диндаги буйруқ қандай? Яъни аёл киши умрининг охиригача турмуш қурмай ўтса, гуноҳкор бўлмайдими? Агар бўлса, қайси манбада кўрсатилган, асосланган? Олдиндан раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Эркак киши уйлангач динини ярми мукаммал бўлибди. Қолган ярмида тақво қилсин. Бу ҳукм аёлларга ҳам тегишли. Хусусан ҳозирги кунда турмуш қурмаслик жуда кўп фитналарга сабаб бўлади. Аёл киши ўзи сезмаган ҳолда эркакларни кузатадиган бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!