Кучли ҳолсизлик

08:21 / 27.09.2021 | Muzayyana | 1310

Ассалому алайкум! Менда негадир тез-тез ҳолсизлик учраб туради. Баъзида бироз вақт тик турсам жуда ҳам ҳолсизлик кучаяди. Ҳушимдан кетмайману аммо жуда кучли бўлади бу ҳолат. Сочим ҳам кўп тўкилаяпти. Тез чарчаб қоламан. Қўлларим ва оёқ буғимларим тортишади, санчиб оғриб қолади. Маслаҳат беринг нима қилай? 

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Сизда нерв системасининг астенизацияси белгилари бор экан. Шунингдек, анемия ва қалқонсимон без патологияси, гиповитаминоз ҳамда гельминтозлар орасида дифференциал диагностика ўтказиш керак. Эндокринолог, невропатолог ва оила шифокори кўригидан ўтинг. Умумий қон тахлили, АЛТ, АСТ, қондаги кальций микдори, ревмопроба, қондаги оқсил ва глюкоза миқдори, ТТГ гормони тахлиллари ва қалқонсимон без, жигар ва ўт йўллари УЗДсидан ўтишингизни тавсия қиламан. Шу тахлиллар ва объектив кўрик асосида оила шифокорингиз даво планини тузиб беради ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам!