Ассалому алайкум! Менинг қайнонам судхўр, биз улар билан бирга турамиз. Ҳалол топаётган пулимиз ҳам шу ишга аралашиб кетган. Бу ҳолатда нима қилишга бошимиз қотган. Нима қилсак ҳам бу ишдан қайтаролмаяпмиз, биз учун энг тўғри йўл қандай бўлади? Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Тахминан қилиб бўлса ҳам ўз мулкингизни алоҳида қилинглар ва киримларни аралаштирманглар. Валлоҳу аълам!