Таяммум

17:51 / 25.10.2021 | Zilusha Gayratova | 374
Ассалому алайкум! Мен университетда тахсил оламан. Танаффус пайтида намоз ўқиб олишга тўғри келмоқда. Лекин танаффус қисқалиги, вақт камлиги сабабли ва таҳорат олинадиган жой йўқлиги учун таяммум олиб намозларимни адо этсам бўладими? Бундай шароитда намозим тўлиқ бўлган бўладими? Қайта ўқишимга ҳожат йўқми? Чунки таяммум олишга тўғри келадиган вазиятларда сув бўлмаганда, бемор ҳолатда, сув совуқ бўлганда, яна бир қанча вазиятлар келтирилган эди. Лекин менинг вазиятимда сув бор, лекин таҳорат олишга вақт ва шароит тўғри келмаяпти.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Вақт йўқлиги таяммум қилишга узр бўла олмайди. Таҳорат олиб ҳеч бўлмаганда намознинг фарзини ўқишга улгуриш керак. Валлоҳу аълам!