Остеопароз касаллиги билан ҳомиладор бўлиш хавфли эмасми?

02:40 / 26.10.2021 | Sayfiddin | 538
Ассалому алайкум! (мен аёл кишиман турмуш ўртоғимни профилидан ёзаяпман )Остеопароз ҳақида савол берилибди, лекин жавобини тополмадим.
Бундан ташқари мендаги вазият сал бошқачароқ. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ёшим 34 да. Мени бундан 10 йил олдин қизимга хомиладорлик вақтимда, туғишимдан 1 ой олдин ҳаракатларим чекланиб қолди, бошимни, қўлимни, оёғимни қимирлатсам ёки мошина ямага тушган пайти бутун организмимда қаттиқ оғриқ турарди. Жудаям эҳтиёт бўлиб юрардим. Туғиб орадан 4 ой ўтиб физиотеропея, ҳар хил гуёҳлар, массаж орқали оёққа турдим (ҳусусий клиникада).
Даволаниб чиққанимдан кейин остеопароз ташхисини қўйишди, текширувга кўра умуртқамда бир нечта ёриқлар, кифоз бор экан.
Ҳозирда Аллоҳга шукур бемалол ҳаракатланаман, югура оламан корсет билан. Лекин кўп юрсам, ўтирсам жудаям холсизланиб кўкрак қафасимда, умуман бутун умуртқамда оғриқ туради. Осмонга қараб ётишга қийналаман умуртқам ўзимга ботади, охирги пайтлар ёнбошлаб ётишга ҳам қийналиб қолдим.
Лекин мени ўйлантирадиган нарса касаллигим эмас. Яна хомиладор бўлсам олдинги холат яна такрорланмасмикан деб қўрқаман. Вертебралог шифокорларга хомиладорлик ҳақида савол берганимда аниқ жавоб айтмаяпти.
Сумилос ва лондрамакс дориларини ичаяпман, сузишга бориб турдим лекин фойдасини сезмаяпман. Лекин Калсийим кўтарилибди. Шунга қайнонам ҳар уйга борганимда "қўрқма яна шундай бўлиб қоламан деб, қўрққанга қўш кўринар, туғавер" деб таъкидлайверади. Шунга жуда иккиланиб қолганман илтимос масалаҳат беринг. Сиз билан учрашишни иложи борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалам. Остеопороз касаллиги билан оғриганлар, даволаниб, планли равишда туғиши мумкин. Аммо ҳомиладорлик давомида қондаги кальций миқдорини даврий равишда текширтириб туриши шарт ва профилактика мақсадида Структум ёки Остеогенон каби дори воситаларини инструкциясига биноан қабул қилиб туриши лозим. Валлоҳу аълам.